Руҳоний: минтақавий ва Халқаро ҳамоҳанглик билан коронавирусга қарши кураш олиб бориш зарур
(last modified Sun, 15 Mar 2020 07:06:31 GMT )
март 15, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: минтақавий ва Халқаро ҳамоҳанглик билан коронавирусга қарши кураш олиб бориш зарур

Эрон президенти коронавирус тарқалишига қарши кураш олиб боришда барчаларнинг ҳисса қўшиши зарурлигига ишора этиб, миллатларга қарши АҚШнинг золимона санкцияларини бекор этилиши ҳамда қўшни давлатлар ўртасида соғлиқни сақлаш бўйича қўшма протоколларни тузиш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президени Ҳасан Руҳоний  айрим давлатлар раҳбарларига йўллаган мактубида  коронавирусни тарқалиши ва уни дунё бўйлаб пандемияга айланганига тўхталиб, Эрон давлати шундай бир вазиятда  икки йилдан бери жорий қилинган АҚШ режимининг ноқононуний санкциялари, максимал даражадаги босимлари ва систематик иш бузишидан келиб чиққан чекловлар ва монеаларга дучор бўлган деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  ушбу бўҳронни бирор мамлакат ёлғизлик билан ҳал этиш қудратига эга эмаслигини баён этар экан, Эронга қарши АҚШ томонидан жорий этилган санциялар ва айрим хорижий фуқаролар ва компанияларни бу санкцияларга пайравлик қилиши  нафақат БМТ кенгаши резолиюцияга зид ва ноқонунийдир, балки ахлоқсизлик ва ноинсоний бир ҳатти- ҳаракат ҳисобланади деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, коронавирусни " мағлуб этиш" Халқаро миқёсидаги бир масъулият эканлигини таъкидлаб, ўз мактубида давлатлар раҳбарларига хитобан,  БМТнинг 2231 сонли резолюцияси қолабида  барча мамлакатларнинг мажбуриятларини ижро этилиши билан Эрон халқига қарши АҚШнинг ноқонуний санкцияларини таъсирсиз этиш ҳамда АҚШнинг иқтисодий терроризмига қарши кураш олиб боришга замин яратадиган чоралар кўриб чиқиш лозим деб эслатиб ўтди.

Ҳасан Руҳоний  иқтисодий тизилмалар, тиббий системалар ва  бўҳронни бошқаришдаги молиявий манбаларни чекланишига сабаб бўладиган ҳар қандай сиёсат барча мамлакатлардаги эпидемияга қарши курашда билвосита таъсир ўтказишини баён этар экан,  Халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг инсоният ва қонунга зид зўравонликлари қаршисида тура олиши ва Эронга қарши АҚШнинг золимона санкцияларини бу вирусга қарши кураш жараёнига таъсир ўтказишига ижозат бермасликнинг вақти келганлигини эълон этди.

  

Ёрлиқ