Инқилоб раҳбари: коронавирусга қарши курашда миллий кўнгиллилар лойиҳаси таҳдидни имкониятга айлантиради
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари коронавирусга қарши кураш олиб боришдаги Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг саъй ҳаракатларини юқор баҳолаб, ушбу инфекцияни олдини олиш учун Эрон миллий штаби ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўриб чиқилаётган тадбирларни ижро этиш зарурлигини таъкидладилар.
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз мурожаатида, Эронда коронавирусга қарши кураш миллий кўнгиллилар лойиҳасига тўхталиб, балони неъматга ва таҳдидни имкониятга айланишини таъкидлаб, илмий ҳимоятлар ва диний, жиҳодий ва инсоний ҳаракатларга эга миллий кўнгиллилар лойиҳаси яроқли лойиҳа ҳисобланади деб айтдилар.
Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз мурожаатида Эроннинг соғлиқни сақлаш вазирига ва унинг ҳамкорликларига мувафаққиятлар тилаб қолишди.
Қуролли кучларнинг ёрдами билан Эрон давлатининг бу вирусга қарши кураш ва ва олдини олишга асосланган ҳатти- ҳаракатлари билан бир вақтда, ўз вақтида ташхисаш, мубтало бўлган шахслар билан алоқада бўлган шахсларни аниқлаш, чалинганларни карантинга олиш, вирусни юқтириб олганларни даволаш жаарёни тез суръат билан давом этмоқда.
Эрон Соғлиқги сақлаш вазирлигининг эълонига кўра, ҳозиргача Эронда 13 минг 938 нафарга коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 4 минг 790 нафари даволаниб уйига жавоб берилган.