Инқилоб раҳбари 1399 йилни "Ишлаб чиқаришни ривожланштириш" йили деб номладилар
(last modified Fri, 20 Mar 2020 06:31:13 GMT )
март 20, 2020 11:31 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳижрий-шамсий 1399 -чи йилни " Ишлаб чиқаришни ривожлантириш " йили деб номланб, буюрдиларки, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва иқтисодий сакрашни кенгайтириш халқ турмушида сезиларли ўзгаришларни вужудга келтириши лозим.

Бугун эрталаб исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ҳижрий-шамсий 1399- чи йилни кириб келиши муносабатида билдарган мурожаатида,   янги йилни  Ҳазрат Мўсо бин Жаъфар /а/ шаҳодат куни билан бир санага тўғри келганига ишора этиб ул зотнинг муқаддас арвоҳига дуо ва  саломлар йўлладилар.

Инқилоб раҳбари  беъсат муборак санаси ва буюк Наврўз байрами муносабати билан барча эронликлар, айниқса эронлик шаҳидлар, уруш ветеранлари, соғлиқни сақлаш соҳасида меҳнат қиладиганлар ва барча ҳаракатчан хизматчилар аҳли оилаларини табриклаб,  янги йилни " Ишлаб чиқаришни ривожлантириш" йили сифатида номладилар.

Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбари  ўтган 1398 ҳижрий -шамсий йил давомида  шаҳид бўлган эронликлар хусусан чегараларни ҳимоялашда ва муқададс ҳарамларни мудофаа қилишда шаҳид бўлганлар шунингдек буюк шаҳидлар генерал Қосим Сулаймоний, шаҳид Абумаҳди Алмуҳандис ва уларнинг ёронлари,  Кирмон ҳодисаси ҳамда самолёт қулашида шаҳид бўлганлар, соғлиқни сақлаш йўлида шаҳид бўлган шахсларнинг аҳли оилаларига яна бир бор тасаллият билдириб, уларни Наврўз байрами билан табрикладилар.

 Ул Ҳазрат   ўтган йили селлар билан бошланди ва коронавирус билан якунига етди. Ўтган йил давоимда Эронда турли ҳодисалар зилзиладан бошлаб санкциялар масаласи юзага келди, аммо бу ҳодисаларнинг энг авжи ва чўққиси АҚШнинг террорчилиги,  Эрон ва исломнинг машҳур сардори ва генерали  Қосим Сулаймонийни шаҳид этгани эди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида  ўтан йилни турли  ва қийин синовлар йили бўлганига тўхталиб,  ҳеч бир халқ енгиллик ва муаммосиз яхши натижаларга эриша олмаслигини баён этиб, қийинчиликларни бартараф этиш, улардан яхши руҳия билан ўтиш бир миллатни қудраттли бўлиши ва қудрат ва эътибор касб этишининг рамзидир. Эрон халқи ҳам турли равишлар билан турли қийинчиликарга барҳам берган ва бундан кейин ҳам янги ғалабаларга эришади деб эълон этдилар.

Инқилоб раҳбари Эронга қарши қўлланган санкциялар ҳозиргача зарарларига қўшимча манфаатлар ҳам келтирган ва бизларни  эҳтиёж сезадиган тажҳизотларимзни мамлакат ичкарисида ишлаб чиқаришимизга ундаган  ва ушбу муҳим ва ғанимат бўлган ҳаракатлар иншоаллоҳ келажакда ҳам давом этади деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шунингдек, ўтган йил қийин йил бўлди ва халқ муаммолари ҳам кам эмасди, аммо ушбу муаммолар ёнида  мислсиз ютуқлар ва ифтихор этишга арзийдиган ишлар ҳам бажарилди ва Эрон миллати  ҳаққатан ҳам ўз қудрати ва имкониятларини намоён этди деб қўшимча қилдидар.

Ул Ҳазрат сўзлари сўнггида  мамлакатни ишла чиқаришда сезаётган эҳтиёжларини таъкидлаб,  жорий йилни " Ишлаб чиқаришни ривожлантириш" йили деб номдалидалр ва  масъулларга хитобан,  шундай амал қилиш керакки халқ турмушида сезиларли ўзгаришлар вужудга келсин деб буюрдилар.

 

Ёрлиқ