Эронлик футзалчилар 5 карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилияни турнирдан чиқариб юборди
(last modified Thu, 22 Sep 2016 07:03:25 GMT )
сентябр 22, 2016 12:03 Asia/Tashkent
  • Эронлик футзалчилар 5 карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилияни турнирдан чиқариб юборди

Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалнинг 5 иштирокчисининг номи маълум бўлди

Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалнинг 5 иштирокчисининг номи маълум бўлди.

Жаҳон Чемпионатининг энг сенсацион натижасини Эрон қайд этди. Ҳозирга қадар 7 бор ўтказилган мундиалнинг 5 тасида бош совринга эга чиққан Бразилия Эронга қарши учрашувда 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса эронлик футзалчилар 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди.

Эндиликда чорак финалда Эрон Парагвай билан, Россия эса Испания билан ўйнайди.

Португалия ўз рақибини кутмоқда. Нимчорак финалнинг яна 3та учрашуви бугун бўлиб ўтади. Бу баҳсларда Аргентина Украина билан, Италия Миср билан Таиланд эса Озарбайжон билан куч синашади.