Исломий Инқилоб муаззам раҳбари : Эронда коронавирусни ташхислаш лойиҳаси катта ишдир
(last modified Sun, 29 Mar 2020 15:35:37 GMT )
март 29, 2020 20:35 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эронда коронавирусга қарши кураш учун қўлланаётган ташхислаш лойиҳасини катта иш деб билдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун йўллаган ўз мактубларида, Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакийга хитоб айлаб, Эроннинг соғлиқни сақлаш мажмўаси олиб бораётган сайъ-ҳаракатларидан миннатдорчилик билдирган ҳолда, басиж кучлари ва оммавий кўнгиллилар хизматидан баҳраманд бўлиш  ҳалокатли ушбу эпидемиядан халос бўлишга катта ёрдам беради,-деб таъкидладилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, коронавирус эпидемияси билан қарши курашиш учун сайъ-ҳаракатлар давом этишини таъкидлаш зимнида, Аллоҳ таолодан Эроннинг соғлиқни сақлаш мажмўаси учун соғлик -саломатлик ва мувафаққиятлар ато этишини сўрадилар.  

Ёрлиқ