Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 14 мингга яқинлашди
(last modified Mon, 30 Mar 2020 10:27:11 GMT )
март 30, 2020 15:27 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 14 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 13911 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 41495 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 117 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2757 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур ҳозиргача Эронда коронавиурсга қарши кураш миллий кўнгиллалар лойиҳасида 63 миллион нафарни тиббий кўрикдан ўтказилганини эълон этди.

Бошқа хабар шуки Эрон Мудофаа вазирлиги коронавирусни ташхисловчи тажҳизотларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ташхисловчи тажҳизот 3 соат ичида коронавирусни аниқлаши мумкин.

Сўнгги маълумотларга асосан ҳозиргача дунёда 730 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 154 мингдан ортиғи тузалган, шунингдек 34 минг киши вафот этган.

Ёрлиқ