Эронлик дарвозабон Жаҳон чемпионати тарихида Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i51471
Эрон миллий терма жамоаси дарвозабони ўтказилган ижтимоий сўров асосида, аксарият овозарни касб эиши билан жаҳон чемпионати тарихида Осиёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.
(last modified 2020-04-08T09:51:35+00:00 )
апрел 08, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Эронлик дарвозабон Жаҳон чемпионати тарихида Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлди

Эрон миллий терма жамоаси дарвозабони ўтказилган ижтимоий сўров асосида, аксарият овозарни касб эиши билан жаҳон чемпионати тарихида Осиёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

Осиё футбол конфередерацияси сайтининг ижтимоий сўрови асосида, Эрон футбол бўйича миллий термаси жамоаси дарвозабони ва Персополис клуби аъзоси Алиризо Бейронванд, 66 фойиз овозларни касб этиши билан Жаҳон кубогининг турли давраларида Осиёнинг энг яхши футболчиси сифатида эълон этилди.

Бейронванд бу ижтимоий сўровда  Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси ва Англиянинг Манчестер юнайтед клуби   юлдузи Парк Жи Сонг,  Арабистон миллий жамоаси капитани Соми Ажжобир, Австралия миллий терма жамоаси юлдузи Тим Киҳил ва  Япония терма жамоаси фтуболчиси Keisuke Honda билан рақобатда эди.

Мазкур ижтимоий сўровда  Бейронванддан кейин Keisuke Honda  26 фойиз овозларни касб этиши билан иккинчи ўрнини эгаллади.

Эсингизда бўлса, Португалия - Эрон баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилган ҳамда Бейранванд Криштиану Роналду томонидан амалга оширилган пенальтини моҳирлик билан бартараф этганди.