Эронда коронавирусдан ўлим ҳолатини камайиши билан бу вирусдан соғайганлар сони ортиб бормоқда
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 48 минг ортганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 574 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 74 минг 877 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 98 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 4683 кишига етганини эълон қилди.
Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллионга яқин инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 120 минг нафари вафот этган ва 457 минг нафари ҳам соғайган.