Мусавий америкалик расмийларга китоб ўқинг деб хитоб айлади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби китоб халқаро кунида америкалик расмийларга китоб ўқишни тавсия этиб, агар Америка раҳбарлари дунё ишлари ҳақида бадеий бўлмаган китобларни ўқиганларида, Эрон буюк халқига қарши мантиқсиз таҳдидларни қилмаган бўлардилар,- деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра Сайид Аббос Мусавий паншанба куни Твиттер саҳифасида китоб халқаро кунига ишора этиб, шундай ёзди: "Бугун китоб халқаро кунидир. Менинг америкалик расмийларга берадиган бепул маслиҳатим: Китоб ўқинг!".
Мусавий агар америкалик раҳбарлар халқаро масалалар ҳақида бадеий бўлмаган китобларни ўқиганларида, қазоват қилиш учун сохта одамларга таяниб, Эронга қарши Американинг сиёсатини урушқоқ одамларга беришдан қўл тортиб Эрон халқига қарши мантиқсиз ва асоссиз таҳдидлар қилмаган бўлардилар.