Эрон коронавирусдан даволанганлар сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринга чиқди
Халқаро ташкилотлар томонидан эълон этилган расмий маълумотлар Эрон давлатини коронавирусдан даволанганлар сони бўйича дунё миқёсида иккинчи ўринни эгаллаганини кўрсатмоқда.
ЖССТнинг расмий маълумотларига биноан, Эрон давлати Хитойдан кейин коронавирус инфекциясидан даволанган фуқаролар сони бўйича иккинчи ўриндадир ва бу мамлакатдаги коронавирус юқтириб олганлардан 80 фойизи соғайиб кетган.
Эрон давлатини коронавирус инфекцияси энг кўп қайд этилган 10 мамлакат қаторида бўлганига эътибор бериб, Эрон мамлакати бу инфекциядан тузалганлар сони ,бўйича ҳам кўринарли даражададир .
Эрон Соғлиқи сақлаш вазири Алиризо Ваҳҳобзода ҳам бошқа мамлакатлар билан таққсоланган Эронда коронавирусдан соғайганлар сонига тўхталиб, коронавирусга чалинанларни даволаш ҳамда мамлакатда соғайган шахслар сонини тобора ошаётгани Эрон ислом жумҳуриятини даволаш ва тиббиёт соҳасида кўринарли ривожланишга эришганининг мисолидир деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда 3 миллион 413 нафар коронавиурс инфекциясига чалинган ва улардан 239 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллиондан ортиғи соғайган.