Зариф: АҚШда намойишларни бостирилишини қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52590-Зариф_АҚШда_намойишларни_бостирилишини_қоралади
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ давлатини намойишларни бостириш, эътирозчиларни калтаклаш ва халқ тушкунлиги ҳамда муаммоларини рад этишдаги тактикаларини маҳкум этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 31, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШда  намойишларни бостирилишини  қоралади

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ давлатини намойишларни бостириш, эътирозчиларни калтаклаш ва халқ тушкунлиги ҳамда муаммоларини рад этишдаги тактикаларини маҳкум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  АҚШда рўй бераётган сўнгги эътирозлар хусусидаги баёнотида,  АҚШ давлатини Осиё, Африка ва Лотин Амекрикасида фитналар солиши,  ядровий қуролларни кенгайтиришдаги кўпхаражатли лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда кўп диктаторлик режимларни қўллаб- қувватлаши билан  фуқаролик манбаларни нобуд этмоқда ва АҚШ халқи муаммолари ва ранж азбиниб ир неча баравар кўпайтирмоқда деб таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф,  АҚШда эътирозларни давм этаётгнини ажабланарли эмаслигига тўхталиб, АҚШ халқи давлат раҳбарини  мамлакат бойликларини адолат ва инсоф доирасида сарфлашиши ва халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшлаш йўлида харажат этиб ҳамда эҳтиёжларини қоплашини истайдилар дея қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШ халқи адолатсизликлар, коррупция, ирқчилик ва мамлакат раҳбарини масъулитсизлигидан чарчаб қолишган ва бутун жаҳон уларнинг овозларини эшитишмоқа дея аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни АҚШнинг ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвирда  оқтанли бир полициячи тиззасини асфальтга ётган қоратали бир эркак бўйнига қўяди. Қоратанли экркак эсса " мен нафас ололмайяпман", менга сув беринг" " мени ўлдирма" деган сўзларини айтган ҳолатида вафот этади.

Қоратанли бу эркакни ҳалок бўлгаидан кейин АҚШнинг турли шаҳарлари ва штатларида кенг қамровли эътирозли намойшлар бошланган.