Руҳоний: АҚШ Эронга нисбатан қурол -яроқ санкциларини бекор этилишидан асабийлашиб фитна уюштириш пайидадир
(last modified Wed, 10 Jun 2020 11:53:01 GMT )
июн 10, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ Эронга нисбатан қурол -яроқ санкциларини бекор этилишидан асабийлашиб фитна уюштириш пайидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти 2020 чи йилнинг октябрь ойида Эронга қарши қурол- яроқ эмбарголарини бекор этилишига ишора қилиб, АҚШ режими Эронга нисбатан қўлаган санкцияларини бекор этилишидан асабийлашиб, фитна уюштиришни кўзда тутган деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти  вазирлар маҳкамаси йиғилишида, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доим аъзолари мамлакатларини АҚШ фитналари қаршисида тура олиши зарурлигини таъкидлаб, Теҳрон   давлати Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларини АҚШ фитналари қаршисида тура олишларига умид қилади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  АҚШнинг Эронга қарши фитналарини мағлуб бўлганини таъкидлаб, АҚШ расмийлари 2231 сонли резолюциянинг аксича, Теҳронга қарши резолюция тузиб уни БМТ Хавфсизлик кенгашга топширишга уринганида, Эрон ислом жумҳурияти ҳар қандай вазиятда мудофаа потенсиалини янада кучайтиришини эсдан чиқармаслиги зарур деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти санкциянинг энг оғир вазиятида ҳам ракета ҳужумларига зид энг яхши радар системаларини лойиҳалаштирди ва ушбу ситемалари билан АҚШнинг тажовузкор учувчисиз учоқларни нишонга олди деб баён этди.

Эрон президенти ўз сўзлари давомида, "босим ва инсон томоғини қисиш"ни АҚШ давлат расмийларининг қадимий ва доимий сиёсати эканлигига ишора қилиб, АҚШ расмийлари  тарих давомида бирор мазлумни пайдо қилганида  тизза билан уни томоғини қисиб нобуд этишга уринган. Бундай жиноят тури  фақат  шаҳардаги АҚШлик бир полициячининг ҳаракати эмас балки АҚШ давлати сиёсатининг асосини ташкил этади деб баён этди.

Ҳасан Руҳоний  Эрон халқини коронавирус вазиятида ҳам АҚШ босимлари ва санкциялари қаршисида тура олиши тарихда қолади , Эрон халқи  миллий бирлик ва ваҳдат билан  "АҚШ " тиззаси" ни ҳам синдиришга муваффақ бўлди.

  

Ёрлиқ