Зариф: Эрон ўзига қарши санкциялар муддатини узайтирилишига қатъий жавоб қайтаради
(last modified Wed, 01 Jul 2020 06:02:43 GMT )
июл 01, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ўзига қарши санкциялар муддатини узайтирилишига қатъий жавоб қайтаради

Эрон ТИВ раҳбари 2231 сонли резолюция хусусидаги хавфсизлик кенгаш томонидан жорий этиладиган ҳар қандай чекловлар Эрон халқига берилган асосий мажбуриятларга зид эканлигини таъкидлаб, Эронга қарши санкциялар муддатини узайтирилишига нисбатан Теҳроннинг варианти ва жавоби қатъийроқ бўлади деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммадажвод Зариф  " Эрон билан ядровий келишувга тегишли 2231 сонли резолюция" ни ижро этилиши хусусидаги БМТ Бош котибининг шу босқчидаги ҳисоботларнии кўриб чиқиш учун ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг онлайн шаклидаги йиғилишида,  2231 сонли резолюцияда кўзда тутилган қуроллар эмбаргосини  бекор қилиш муддати, қатъий тушунишнинг ажралмас қисми бўлиб, томонларга Халқаро ядровий келишув ва 2231 сонли резолюцияниннг умумий пакетининг якуний келишиб олишига имкон беради деб қўшимча қилдиi.

Муҳаммаджавод Зариф  Хавфсизлик кенгаш яна бир марта кечиктирса, бу қонун ҳокимияти ва мултилатерализмни орқага чекиниши маъносида бўлишига ишора қилиб,  ҳозиргача ҳатто БМТ хавфсизлик кенгашининг бирор йиғилишда АҚШ танқид қилинмаган ваё ё ҳеч бўммаганда  Вашингтон томонидан такрор- такрор  хато ҳаракатлари ва  иш бузилиши муҳокама қилинмаган, аксича Хавфсизлик кенгашининг айрим европалик аъзолари  резлолюция ва кенгаш қонунларини янада паймол этиш фикридалар, ҳолбуки улар Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилишмаётир деб аниқлк киритди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ айрим амаллари билан  бу резолюция хусусида  бошқачароқ хулоса чиқариши учун БМТ котиблигига босим ўтказди, ҳамда БМТ бош котбилигининг нопрофессионал ҳисобот тайёлашиши учун  сохта ва асоссиз иддаолар ҳамда сохта ҳужжатлар тайёлашга ундади дея таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф 2231 сонли резолюция хусусидаги БМТ Бош котибилигининг ҳисоботига тўхталиб, Эрон давлати яхши ният, билан  Халқаро ядровий келишувнинг бошқа томонларини ўз ваъдаларига амал қилишлари учун товон тўлаш ҳатти ҳаракатлардан воз кечди деб баён этди.

Эрон ташқи ишлар вазири  бир йил давомида, Халқаро ядровий келишувни тўлиқ бажарилишига ҳаракат қилганига ишора этиб, Теҳроннинг товон чоралари ҳозирги кунгача МАГАТЕ кузатувчи ва текшируви жараёнига бирор таъср кўрсатмади, ҳолбуки Эроннинг осоийшта мақсаддаги ядровий дастурлари тарихдаги энг қаттиқ тизим текшируви остидадир деб эълон қилди.

Муҳаммаджавод Зариф  шунингдек Теҳрон давлатини  ўз хавфсизлиги ва бошқалар бахт- саодатини таъминлаш учун бирор томонга қарам бўлмаганини баён этар экан, АҚШнинг Эронни таслим этиш учун 40 йил давомидаги уринишлари қаттиқ мағлуб бўлган деб айтди.

 

Ёрлиқ