Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 191 минг нафарга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 191 мингдан ошган деб маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 549 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 621 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 230 минг 211 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 141 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 10 минг 958 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 191 минг 487 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион 610 минг нафарга етган, улардан 515 минг нафари вафот этган. Шунингдек 5 миллион 820 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.