Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 194 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 194 мингдан ошган деб маълум қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наттоғи Симосодот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 2 минг 549 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 621 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий сони 232 минг 863 нафарни ташкил этишини таъкидлади.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 148 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 11 минг 106 кишига етганини илова қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 194 минг 98 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллион 826 минг нафарга етган, улардан 519 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 48 нафар инсонлар соғайган.