Тахтравончи: коронавирусга қарши кураш учун санкцияларни бекор этиш зарурий бир амрдир
БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим вакили коронавиурсга қарши курашдаги мамлакатлар потенсиалини заифлаштираётган бирёқлама санкцияларни бекор этиш зарурлигнини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТдаги Эрон вакили Мажид Тахтравончи коронавирус таъсирини кўриб чиқиш мавзусидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида юқори даражадаги ўлим ҳолатларига сабаб бўладиган пандемиялар кўп муаммолар ва қийинчиликларга дучор бўлган мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларига зарар етказиб, вазиятини янада мураккаблашишга олиб келади деб қўишимча қилди.
Мажид Тахтравончи ўз сўзларида, коронавирус туфайли Ғарбий Осиё, айниқса Сурия ва Яманда кенгайиб бораётган муаммолардан айримларига тўхталиб, АҚШ давлатини Сурия халқига нисбатан санкцияларни кучайтиргани ҳамда Яман аэропортлари ва портларини муҳосара этилиши давом этаётгани сабаб вазият янада ёмонлашиб бормоқда деб изоҳлади.
БМТдаги Эрон намояндаси шунингдек, коронавирус ва АҚШ санкцияларидан зарар кўраётган мамлакталардан бири ҳисобланадиган Эрон ислом жумҳурияти , бундай санкцияларни дори ва тиббий тажҳизотларни импорт қилиш йўлига тўсиқлар яратишадан ташқари қандай ва қай даражада коронавирусга қарши қарши курашаётган мамлакатларга зарар етказаётганини яхши билади деб аниқлик киритди.
Тахтравончи бирёқлама санкциялар энг кўп касалларга зарар етказаётганини баён этиб, бу санкциялар ва душманона сиёсатлари Вашингон режимини қай даражада ахлоқ, инсоният ва қонун- доирасидан чиққанини яққол кўрсатиб берди деб эълон этди,
БМТдаги Эрон вакили коронавирусни бутун инсоният душмани эканлигини таъкидлаб, фақат дунё мамлакатлари ва халқларининг бирдамлиги ва ҳамкорликлари билан бу вирусга қарши кураш оли боришни имкони мавжудлигини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлатини Эрон ва бошқа айрим давлатларга нисбаттан қўллаган тиббиёт тажҳизотлари, дори ва бошқа муҳим маҳсулотлари соҳасидаги санкциялари бу мамлакатлар айниқса коронавиурсга чалинганлар учун кўп муаммолар келтириб чиқарган.