Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 196 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 03 Jul 2020 10:15:25 GMT )
июл 03, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 196 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан кўпроқ нафар мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 196 мингдан ошган деб маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симосодот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг  566  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 483 нафари касалхонага ётқизилгани, шу билан Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 235  минг 429  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лорий  афсуски, кейинги 24 соат давомида 154 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 11 минг  260 кишига етганини илова  қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 196  минг 464 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 11 миллион   нафарга етган,  улардан 525 минг нафари вафот этган. Шунингдек 6 миллион 170 нафар  инсонлар соғайган.

Ёрлиқ