Эронда истиқомат қилувчи хорижий журналистларнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига ёзган мактуби
Эронда истиқомат қилувчи хорижий ОАВ-нинг бир гуруҳ журналистлари ва ёзувчилари Эронга қарши Американинг золимона санкцияларига нисбатан эътироз қилишди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эронда истиқомат қилувчи хорижий ОАВ-нинг 46 нафар журналистлари форс, араб ва инглиз тилларида БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо мамлакатларнинг раҳбарларига ёзган мактубларида, коронавирус пандемияси тарқалиши инсониятни нажот бериш учун энг яхши табобат ва чим йўлини тақдим этиш учун барча халқлар ва давлатлар зиммасига тарихий масъулиятни юклатган,-деб эълон қилишди.
Хорижий журналистлар Эрон халқига қарши Американинг жорий этган золимона санкцияларига ишора этиб, Американинг тарихи ҳозирги кунда Эрон халқига қарши жорий этилган санкцияларнинг шоҳидига айлангани йўқ эди ва уларни 1948 йил 10 декабрда инсон ҳуқуқлари резолюциясида қайд этилган энг оддий ҳуқуқлари, яъни "ҳаётни муҳофазат этиш" маҳрум қилган,-деб таъкидладилар.
Эронда истиқомат қилувчи ОАВ-нинг журналистлари ва ёзувчилари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доими аъзоларидан Эрон давлатига дори-дармон воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли тажҳизотларни сотиб олиш имконини берадиган Эроннинг музлатилган пулларини озод этиш йўлида Америка давлатига босим ўтказиш учун ўзларининг инсонсеварлик, ҳуқуқий ва тарихий масъулиятларига қараб амал қилишлари сўрадилар.
Америка президенти Дональд Трамп 2019 йил 8 май ойида Баржом ядровий келишувидан бир томонлама чиқишини эълон қилди ва икки босқичда Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта тиклади.
Бу санкциялар бевосита Эрон халқини нишонга олган ва америкаликларнинг бошқаларга айбни юклатишлари оммавий афкорни жалб этиш учун олиб бораётган сайъ-ҳаракатдир.
Халқаро суд ташкилоти 2019 йил октябр ойида Эроннинг Америка устидан қилган шикоятларини кўриб чиқиш салоҳиятини эълон қилиш зимнида, Эронга қарши Американинг ҳаво,инсопарварлик, озиқ-овқат ва дори-дармонга нисбатан жорий этган санкцияларини бекор қилишга овоз берди.