Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 225 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 14 Jul 2020 11:18:57 GMT )
июл 14, 2020 16:18 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 225 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 225 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  521 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 820  нафари касалхонага ётқизилганини  эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 262 минг  173 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 179 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 13 минг 211 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 225 минг 270 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 13 миллион 260 минг нафарга етган,  улардан 576 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7 миллион 727 нафар  инсонлар соғайган. 

Ёрлиқ