Зариф: коронавирусдан кейинги дунё тартиби бутунлай ғарбий бўлмайди
Эрон ТИВ раҳбари, Халқаро миқёсида 30 йил олдинги урушлар ва фожеаларга тўхталиб, коронадан кейинги дунёнинг тузуми умуман ғарбий бўлмайди деб изоҳлади.
Кеча Теҳрон университетининг Халқаро ўрганишлар факультеттида инстаграммдаги жонли эфир орқали Халқаро аудитория учун нутқ сўзлаган Муҳаммаджавод Зариф 20 -чи асрнинг энг муҳим воқеа- ҳодисаларини кўриб чиқиб, ҳамда кескинликларни олдини олишда Ғарб даватарининг сиёсатларини натижасиз қолганини таъкидлаб, Эрон ислом Инқилоби ва Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати совуқ урушдан қочиш ва уни олдини олиш учун саъй ҳаракатлар эди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ўтган йилларда ҳарбий ишлар ва миллитаристик ҳаракатларда АҚШ давлатининг улкан харажатларига ишора қилар экан, АҚШ давлати бошқа ҳар бир давлат яъне Россия, Хитой ва Арабистонга қараганда анча кўпроқ ҳарбий харажатлар қилган ва бундай фаолиятлари билан барчқа масалаларни сиёсийлаштирган деб аниқлик киритди.
Муҳаммадажавод Зариф Халқаро тузумни бир шаклда сақлаш ва абадийлаштириш учун ҳарбий қудратдан фойдаланиш ва Халқаро янги тартибни бутунлай ҳарбийлаштиришдаги АҚШ сиёсатлари ва ҳисоб- китобларини бутунлай хато эканлигини баён этиб, АҚШ давлати ва бошқа давлатлар ички ишларида аралашиши билан жиддий бир хатоликка йўл қўйди, шунингдек ҳарбий аралашиши Халқаро сиёсатларида АҚШнинг одатларига айланган деб эълон қилди.
Зариф ўз сўзларида АҚШ давлатининг нотўғри сиёсатлари бу мамлакатнинг кўп фуқароларининг ўлими ҳамда миллиардлаб доллар харажатлар қилиши ва Ғарбий Осиёда терроризм ва экстермизм оқимларини янада авж олишига замин яратди деб баён этди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек ушбу воқеалар ўтиш даври фактларини тушунмаслик ва керакли натижаларга эришишга ўзи хохлаган равишда ҳаракат қилишнинг натижасидир деб айтди.