Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмбари аъзам /с/" қўшма ҳарбий машқларининг сўнгги босқичи бошланди
Бугун Эроннинг Ҳурмуз бўғози ғарби, Форс кўрфази , Ҳурмузгон умумий минтақасида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмбари аъзам /с/ 14" қўшма ҳарбий машқларининг сўнгги босқичи бошланди.
Сипоҳнюс хабарига кўра, ушбу ҳарбий машқларнинг сўнгги босқичида соқчилар корпусининг ракета бўлинмалари, учувчисиз учоқлари ва кемачалари, ҳамда ҳаво- фазо кучлари қатнашиб айрим амалиётларни ижро этишади.
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг " Паёмари аъзам /с/" ҳарбий машқларининг сўнгги босқичида соҳил-денгиз ракеталари, вертолётлар ҳарбий амалиётларини ижро этилиб, шартли душманларнинг ҳарбий катерларини олдини олиш ҳамда миналалардан тозалаш амалиётлари амалга оширилади.
Ушбу ҳарбий машқларда илк марта машқларни кузатиш зоннаси " Нур" сунъий йўлдошидан юбориладиган расмлар ёрдамида амалга оширилади.
22 апрель куни Эрон ислом жумҳуриятининг " Нур" номли илк ҳарбий сунъий йўлдоши, Қосид 2" ракета ташувчиси орқали мамлакатнинг марказий биёбонларидан орбитанинг 425 километрлигида чиқарилганди.