июл 31, 2020 17:23 Asia/Tashkent
  • Эронлик ўқувчилар бутунжаҳон кимиё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритдилар

4 нафар эронлик ўқувчи 52- чи Халқаро кимиё олимпиадасида медалларга сазовор бўлди.

Туркия мезбонлик қилган 52- чи жаҳон кимиё олимпиадаси 25 июлда бир кун давомида ўтказилди. Жаҳон олимпиадаси коронавирус тарқалиши ва чекловлар туфайли онлайн шаклида бўлиб ўтди ва унда дунёнинг 60 мамлакатидан 234 ўқувчилар қатнашди.

Ушбу даврда эронлик ўқувчилар Муҳаммад Шаҳобуддин Донишвар олтин, Муҳаммад Ориён Тақвоий Арабий кумуш, Ромин Осимпур кумуш ва Амир Маҳбубий бронза медалларни қўлга киритишди.

Мусобақаларнинг рейтинги ва ушбу даврдаги мамлакатларнинг мавқеи келаси ҳафта эълон этилади.

 

 

Ёрлиқ