Эрон Хавфсизлик вазирлиги: "Тундар" террорчи гуруҳининг етакчиси қўлга олинди
Эрон хавфсизлик кучлари АҚШда қароргоҳи бўлган "Тундар" террорчи гуруҳи етакчисини ҳибсга олишди.
Бугун Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган баёнотида АҚШдан туриб Эронга қуролли ва саботаж операцияларини олиб борган "Тундар" террорчилик гуруҳининг етакчиси Жамшид Шормаҳд Эрон хавфсизлик кучларининг амалиёти чоғида қўлга олинганини тасдиқлади.
2008 чи йилда Жамшид Шорманд Эрон жанубидаги Форс вилояти маркази Шероз шаҳрида Сайидушшуҳадо Ҳусейниясидаги портлашни режалаштирганди ва бу ҳужумларда 14 киши шаҳид бўлиб, 215 киши яраланганди.
"Тундар" террорчи гуруҳи шунингдек сўнгги йилларда, Эрон ислом жумҳуриятида бир нечта терактларни уюштиришин режалаштирганди.
У шунингдек Широздаги Сийванд тўғони, Теҳоннинг Китоб кўргазмаси ҳамда Имом Хумайний /р.а/ ҳарамларида портлашлар ташкил қилишни мақсад қилганди.
Эрон хавфсизлик кучларининг "Тундар" террорчилик гуруҳи етакчисини қўлга олиш бўйича олиб борган мураккаб ва мувафаққиятли амалиётларининг тафсилтлари кейинроқ маълум этилади.