Руҳоний: АҚШнинг Эронга қарши қурол эмаргоси шармандаларча мағлуб бўлди
(last modified Sat, 15 Aug 2020 10:07:59 GMT )
август 15, 2020 15:07 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШнинг Эронга қарши қурол эмаргоси шармандаларча мағлуб бўлди

Эрон ислом жумҳурияти президенти БМТнинг Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг тарихий мағлубиятига тўхталиб, АҚШ Эронга қарши фитналарида шармандаларча мағлубиятга учради деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг Эронга қурол яроқ эмбаргоси муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф этган резолюцияси Хавфсизлик кенгашда 11 бетараф, 2 та қарши ва 2 тарафдор овоз билан қабул қилинди. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бугун коронавирусга қарши курша миллий штаби йиғилишида АҚШнинг кечанги мағлубияти ҳам Эроннинг зўравон қудратларга қарши кураш  тарихининг зарварақларига кирганини таъкидлаб, АҚШнинг Эронга қурол яроқ эмбаргосини узайтириш тўғрисидаги резолюциясини рад этилганлигининг сабаби ҳам  минтақа  ва жаҳон манфаталри учун Халқаро ядровий келишувни сақлаш зарурлиги эди деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  АҚШ давлати  шармандаларча мағлуб бўлганини яшириш учун 4 та эронлик кемларни тўхтатганини эълон этганини эслатиб,  АҚШ шу ҳолда бундай иддао қилмоқдки, кемалар ва уларнинг байроқлари ҳам Эронга тегишли эмасди  ва бундай ёлғончилик   Хавфсизлик кенгашдаги шармандали мағлубиятини хаспўшлашга ҳаракат қилишидан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  Хавфсизлик кенгашда АҚШ резолюциясини рад этилганини Эрон мамлакати учун буюк  бир муваффақият ва АҚШ режими учун катта бир ҳуқуқий ва сиёсий мағлубият эканлигии таъкидлаб,  минтақа мамлакатларини бу мавзудан сабоқ олишлари ва сионистик режимга яқинлашмасликига умид билдирди.

Ҳасан Руҳоний  БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирилишини қаттиқ қоралаб, БААнинг ҳатти -ҳаракати катта хатолик,  ҳамда Фаластин халқи ва Қуддус шариф армонларига нисбтан хиёнат ҳисобланади деб аниқлик киркитди. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти БАА ҳукмдорларини Исроил режимига минтақада шароит яратиб беришлари тўғрисида огоҳлантириб, минатқа мамлакатлари ҳушёр бўлиши лозим зеро бундай хоинлик ва хатолик жавобсиз қолмайди шу сабадан бунга ўхшаган нотўғри йўлга бормасликлари даркор деб эълон этди.

 

Ёрлиқ