Хатибзода: Афғонистондаги ҳозирги ўзгаришлар Американинг аралашуви ва уруш келтириб чиқаришининг натижасидир.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Афғонистоннинг ҳозирги ўзгаришларини ушбу мамлакатда Американинг аралашуви ва уруш келтириб чиқаришларининг натижасидир деб билди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саъид Хатибзода бугун Толибон гуруҳига қурол-яроқ етказиб бериш тўғрисида Эронга қарши Америка ташқи ишлар вазирлигининг асоссиз айбловини рад этиш зимнида, ҳозирги кунда Афғонистонда ўтаётган ҳодисалар Афғонистон ишларига Американинг дахолат этиши ва уруш келтириб чиқаришининг натижасидир,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Америка ташқи ишлар вазирлиги томонидан баён этилган айбловлар Вашингтоннинг ИШИД террористик гуруҳига бераётган кўмакларидан Афғонистон халқининг оммавий афкорини чалғитиш учун сайъ-ҳаракат қилиш ва айбни бошқаларга юклатиш саналади,-деб қўшимча қилди.
Хатибзода Америка ҳали Афғонистонда НАТО ташкилотининг назорати остидаги ҳаво ҳудудида ИШИД террорчи гуруҳига кўмак бериш учун учган вертолёттларнинг моликияти хусусида оммавий афкорнинг талабларига жавоб бергани йўқ,-деб эслатиб ўтди.
Америка ва иттифоқчилари 2001 йилда терроризм билан қарши курашиш ва Афғонистонда хавфсизликни таминлаш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳужум қилди. Аммо ушандаен бери ҳозиргача Афғонистонда нотинчликлар, гиёҳван моддаларини ишлаб чиқариш ва терроризм кўзга ташланадиган даражада кенгайди.