Зариф Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида; Америка санкцияларни қайта тиклашга ҳаққи йўқ
(last modified Fri, 21 Aug 2020 08:46:53 GMT )
август 21, 2020 13:46 Asia/Tashkent
  • Зариф Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида; Америка санкцияларни қайта тиклашга ҳаққи йўқ

Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида, Эронга қарши санкцияларни тиклаш учун Баржом ядровий келишувида қайд этилган механизмдан сўистеъмол этиш учун Американинг ноқонуний сайъ-ҳаракатини рад этиб, Вашингтон санкцияларни қайта тиклашда сайъ-ҳаракат қилиш учун ҳаққи йўқ,-деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммаджавод Зариф бу мактубда Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта тиклаш жиҳатида сайъ-ҳаракат қилиш учун Американинг ҳаққи йўқлигини таъкидлаш зимнида, халқаро жамоатчиликдан Американинг ушбу сайъ-ҳаракатларига қарши тўришни сўради. 

Эрон ташқи ишлар вазири бекор қилинган резолюцияни қайта тиклашда ўз ҳаққини амалга ошириш учун Американинг баҳона келтириши қонуний эътиборга эга эмаслигини таъкидлаб, Вашингтоннинг ноқонуний ва хатарли позицияси халқаро ўуқуқнинг ўрнатилган қоидаларига эътибор қаратмаслик саналади,-деб қўшимча қилди. 

Зарифнинг Хавфсизлик Кенгаши раисига ёзган мактубида санкцияларни жорий этиш ёмон ниятда бўлиш, Баржом ядровий келишув мажбуриятлари ва ушбу Кенгашнинг 2231 сонли резолюцияси, халқаро суд идораси ҳукми ва БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш кенгашининг кўп резолюцияларини поймол этишдир,- деб кетирилган. 

Эрон ташқи ишлар вазири Хавфсизлик Кенгашига ёзган мактубида Баржом ядровий келишувининг ихтилофларини ҳал этиш механизмидан у ҳам бўлса ушбу келишувни бутунлай нобуд қилиш мақсади билан АҚШ-нинг сўистеъмол этишини олдини олиш ва АҚШ маълумотларини рад этишни тавсиф этди. 

Зариф мактубининг охирида эронликлар Хавфсизлик Кенгашнинг резолюцияси бўйича ўз ҳуқуқларини кафолатлашини ва АҚШ-нинг Эрон халқига етказган қорлаб бўлмайдиган зарари учун жавобгар бўлишини кутишларини таъкидлади.