Эронда коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бормоқда
Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 321 минг нафарга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 321 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 1 минг 754 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 718 нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга 373 минг 500 нафар мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 103 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 21 минг 462 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 321 минг 421 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25 миллион 190 минг нафарга етган, улардан 847 минг 200 нафари вафот этган. Шунингдек 17 миллион 542 мингдан ортиқ инсонлар соғайган.