Руҳоний: АҚШнинг Халқаро ядровий келишув имтиёзларидан фойдаланишга уриниши кулгулидир
(last modified Wed, 02 Sep 2020 09:18:18 GMT )
сентябр 02, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШнинг Халқаро ядровий келишув имтиёзларидан фойдаланишга уриниши кулгулидир

Эрон ислом республикаси президенти АҚШ давлатининг ядровий келишувдан чиққанидан кейин, бу келишув имтиёзларилан фойдаланишга ҳаракат қилаётгани кулгули бир ҳолдир деб баҳолади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, давлат кабинети йиғилишида,  АҚШ давлатини Эронга босимларини кучайтиришга уриниб келаётганига тўхталиб, улардан бири Халқаро ядровий келишув моддалари бўлган Эронга қурол яроқ санкцияларини тўхтатилиши, АҚШ давлати учун жуда оғир ва қийин бўлди, бироқ Вашингтон   бу заминда резолюцияни ратификация қилиш пайида эди, аммо БМТ хавфсизлик кенгашининг 13 аъзоси АҚШнинг ушбу резолцияси қаршисида тура олишди деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  ўз сўзларида, АҚШни шармандаларча мағлуб бўлганидан кейин  Халқаро ядровий келишув ичкарисидаги механизмни таклиф қилганига ишора қилиб, агар кимдир сиёсат ва ўзаро алоқалар алифбоси билан таниш бўлса,  кимдир шартномадан чиқса ундан кейин  уша шартномадаги имтиёзлардан 2-3 йил фойдалана олмайдиганини  жуда яхши тушунади деб аниқлик киритди.

 Ҳасан Руҳоний,  АҚШ  келаси сайловларда обру ва эътиборини қайта тиклаш мақсадида бундай нолойиқ ва нотўғри иддаолар қилмоқда дея айтди.

Эрон президенти шунингдек Венада Халқаро ядровий келишув комиссиясининг кечанги йиғилишини ўтказилганини баён этар экан,  ушбу комиссия аъзолари Халқаро ядровий келишув билан бирга эканликлари ва АҚШ эса ушбу битимни суиистеъмол қилиш ҳуқуқига эга бўлмагании очиқчасига маълум қилишди дея изоҳлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  бугунги кунда БМТ Хавфсизлик кенгашида бу заминдаги Эрон нуқтаи назари ва позицияси буйича якдил фикр мавжуд ва бу мавзу Эрон учун навбатдаги ғалаба ҳисобланади, АҚШ ушбу босқичда ҳам ютқазади деб эълон этди.

 

Ёрлиқ