Covid 19 га қарши вакцинани ишлаб чиқариш Эрон ва Россиянинг иш дастуридадир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i54449-covid_19_га_қарши_вакцинани_ишлаб_чиқариш_Эрон_ва_Россиянинг_иш_дастуридадир
Эроннинг Москвадаги элчиси ва Россиянинг тўғридан -тўғри инсвестиция жамғармаси раҳбари, икки мамлакатнинг Covid 19га қарши вакцина ва дори воситаларни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик режимини амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.
(last modified 2020-09-05T06:00:56+00:00 )
сентябр 04, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  •   Covid 19 га қарши вакцинани ишлаб чиқариш Эрон ва Россиянинг иш дастуридадир

Эроннинг Москвадаги элчиси ва Россиянинг тўғридан -тўғри инсвестиция жамғармаси раҳбари, икки мамлакатнинг Covid 19га қарши вакцина ва дори воситаларни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик режимини амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий   Россия тўғридан -тўғри инсвестиция жамғармаси раҳбари Кирил Дмитриев  билан видеомулоқотида  Россиянинг коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришдаги мувафаққиятлари билан табриклади.

Жалолий  Эроннинг Постер институти  ва Россиянинг Gamaleya миллий маркази ўртасида дори ва вакцина ишлаб чиқариш гуруҳлари бўйича икки йиғилишнинг натижаларига тўхталиб, Россиянинг тўғри дан тўғри инвестицияжамғармаси ҳамкорлигиа коронавирусга қарши вакцинани биргаликда амалга чиқариш жараёнини тез орада бошланишига умид қилди.

Россиянинг тўғридан- тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари, шунингдек, Теҳрон ва Москва ўртасидаги чуқур ҳамкорликда, хусусан,  Kovid 19 вакцинасини ишлаб чиқришдаги ҳамкорликлардан мамнуният билдирди ва тез орада Эрон иштирокида ва ҳамкорлик вакцинасини ишлаб чиқариш бу фонд кун тартибида қўйилишини маълум этди.

  Ҳозирча дунёда коронавирусс билан касалланганлар сони қарйиб 27 миллионга етган, шулардан 873 минг нафари вафот этган ва 18 миллиондан ортиғи соғайган.