Ғарибободий: МАГАТЕ ҳисоботида Эрон билан муносабатларнинг конструктив истиқболлари кўрсатилан
Венадаги Халқаро ташкилотлар қошидаги Эрон элчиси вакили сўзлаган нутқида, Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директорининг Эрон ислом республикаси билан имзоланган NPT ни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳисоботида Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги алоқаларининг конструктив истиқболлари таъкидланган деб изоҳлади.
Кеча Халқаро Атом энергияси ташкилоти Бош директори Рафаэль Гросси, Теҳрон ва агентликнинг сўнгги келишувини олқишлаши билан ислом жумҳурияти билан NPT келишувига тегишли ўз ҳисоботида, МАГАТЕ инспектораларини Эроннинг иккита яни таъсисотини бориб кўришгани келтирилган.
Венадаги Халқаро ташкилотлар қошидаги Эрон элчиси ва вакили Козим Ғарибободий мухбирларга берган интервьюсида, шакл нуқтаи назаридан ушбу ҳисоботда Эрон ислом республикаси ва МАГАТЕ ўртасидаги сўнгги 3 ой мобайнидаги муносабалар ва ҳамкорликларнинг ўзгаришлари кўриб чиқилган ва бу масала икки томоннинг бу даврдаги конструктив ва мазмунли ўзаро алоқларини умумий тушунишга эришиш ва муаммоларга ечим топишига замин яратади дея изоҳлади.
Ғарибободий ўз сўзларида, мазмун -мундарижа нуқтаи назаридан ҳисобот МАГАТЕга аъзо давлатларининг аксарият қисми ва Бошқарувчилар кенгаши томонидан кутиб олиниши ва ҳамкорликнинг ҳозиги ҳолати тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишларига сабаб бўлиши кутилмоқда.
Венадаги Халқаро ташкилотлари қошидаги Эрон элчиси ва вакили шунингдек ўзаро ҳамкорликда яхши ниятга эга бўлганига ишора қилиб, Теҳрон давлати қўшма баёнот ва агентлик Бош директорининг ҳисоботини келишув ва мажбуриятларни мустақил, холис ва профессионал тарзда амалга ошириш орқали Халқаро Атом энергияи агентлигида Эрон билан боғлиқ кафолатлар масаласини нормаллаштиришда муҳим қадам бўлиши кутмоқда деб аниқлик киритди.