Руҳоний: Эрон халқи АҚШ зўравонликларига ҳеч қачон таслим бўлмайди
(last modified Tue, 08 Sep 2020 05:58:28 GMT )
сентябр 08, 2020 10:58 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқи АҚШ зўравонликларига ҳеч қачон таслим бўлмайди

Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний, АҚШнинг Теҳронга қарши шафқатсиз ва адолатсиз санкцияларига ишора қилиб, Эрон халқи ҳеч қачон зўравон қудратнинг зўравонлиги, такаббурлиги ва манманликига таслим бўлмайди деб изоҳлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Швецария ТИВ раҳбари Ignazio Cassisни қабул қилганида, мамлакатлар алоқаларидаги стандартни  БМТ Хавфсизлик кенгаши  резолюцияси ва Халқаро қоидалар бўлишини таъкиадаб,  АҚШ йиллардан бери Ислом республикасига зарба бериш ва  Эрон ички ишларида аралашишга уриниб келмоқда деб айтди.

Руҳоний  Эрон давлатини Халқаро қоидалар ва кўптомонлама келишвларга риоя қилиб келаётгани тўхталиб, АҚШ давлатини содир этгани хатоликларидан воз кечиб, Халқаро ядровий келишувга ҳамда БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолцюциясига  қайтишни истаганида, улар учун йўл очиқ деб таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  АҚШ давлатининг айрим жиноятлари айниқса  Теҳронга қарши иқтисодий уруши ва санкциялар қўллашига ишора қилиб,  дунёнинг дўст ва эрксевар давлатлари АҚШнинг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари олдида жим турмаслиги ва сукут сақламаслиги лозим деб қўшимча қилди.

Руҳоний шунингдек Эрон давлатини коронавирус вазиятида Европа давлатларининг АҚШнинг иқтисодий терроризмига қарши тура олиши ва лозим чоралар кўриб чиқишини истаётганини баён қилар экан, Швецариянинг молиявийи каналини янада фаолроқ бўлишига, янада самарали ва таъсир рол ўйнашига умид билдирди.

Швецария ТИВ раҳбари Ignazio Cassis ҳам  бу учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий ва дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 100 йиллигига ишора қилиб, Эрон ва Швецария ўртасидаги муносабатларни жуда яхши ва самимий деб атади. У шунингдек барча соҳаларда бу алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришни таъкидлади.

 Ignazio Cassis барча мамлакатлар томонидан Халқаро қоидалар ва қонунларга риоя этилиши аҳамиятини эслатиб, Швецариянинг молиявий канали, АҚШнинг Эрон халқига қарши санкцияларидан келиб чиққадиган муаммоларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Швецария ушбу каналда фойдали рол ўйнашга ҳаракат қилади деб аниқлик киритди.