Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 337 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 08 Sep 2020 10:35:07 GMT )
сентябр 08, 2020 15:35 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 337 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 337 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий,  бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 302 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 226 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 391 минг 112 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 132 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 542 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 337 минг 414  киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 27 миллион нафардан ошган, шулардан 897  минг нафари вафот этган ва 20 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ