Эрон ва Туркия икки томонлама, минтақавий ва Халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилди
Туркия ва Эрон ўртасидаги стратегик алоқалар олий кенгашининг 6 чи йиғилиши якунида икки мамлакат президентлари ўз баёнотларида Теҳрон ва Анқаранинг умумий манфаатларини таъминлаш мақсадида икки томонлама , минтақавий ва Халқаро ҳамкорликларни кенгайтириш ва давом эттиришни таъкидлашди.
Эрон ва Туркия стратегик алоқалари олий кенгашининг олтинчи йиғилиши кеча сешанба куни Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳамда икки мамлакатнинг бир қатор вазирларининг қўшма раислигида видеоконференция шаклида бўлиб ўтди .
Йиғилиш баёноттига кўра, Руҳоний ва Эрдуған энергеткаа соҳасининг аҳамиятини таъкидлаш билан бирга, ушба соҳада ўзаро манфаатларига асосланган ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини қушимча қилишди.
Эрон ва Туркия президентлари шунингдек, умумий чегара бўйлаб террористик унсурлар ва жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши мавжуд ҳамкорлик механимзмидан фойдаланиш зарурлигини эслатдилар.
Руҳоний ва Эрдуған Сур яа Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий бирлиги ва суверенитетини сақлашга алоҳида тўхталиб, Афғонистонда афғонлар раҳбарлиги ва бошқаруви билан тинчлик ва изчил барқарорлик ўрнатилишини қўллаб қувватлашишини билдирдилар.
Эрон ва Туркия президентлари шунингдек, Қуддус марказида мустақил ва суверен Фаластин давлатини барпо этиш зарурлигини таъкидлаб, Фаластин масаласини заифлаштириш бўйича уччинчи давлатлатларнинг ҳаракатлари қаршисида фалаастинликларни ҳимоя қилишларини эълон этдилар.
Руҳоинй ва Эрдуған Эрон ва Туркия стратегик алоқалар бўйича олий кенгашининг 6 чи йиғилишининг якуний баёнотида Халқаро ядровий келишувни кўпқиррали дипломатиясининг асосий ютуғи сифатида сақлаш муҳимлигини тасдиқлаб, Халқаро ташкилотларда икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши ниятларини маълум этдилар.