Хатибзода; Америкада ким президент бўлиши Эрон учун муҳим эмас
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хатибзода Америкада ким президент бўлиши Эрон учун муҳим эмаслигини таъкидлаш зимнида, АҚШ бир неча ўнйилликлардан бери бош9қа мамлакатлар, жумладан Эрон сайловларида дахолат этган,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода бугун Америка сайловларига таъсир етказиш учун Эронга тегишли хакерлик сайъ-ҳаракатларга боғлиқ "Microsoft" компаниясининг қилган иддаосини рад этиб, бошқа мамлакатларга қарши разведкага қарши фаол компания олиб бораётган АҚШ бундай бемаъни иддао қилиш мавқеига эга эмас,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Оқ Уйда ким раҳбарлик қилиши Теҳрон учун аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаш зимнида, Муҳим нарса бу Вашингтоннинг ҳуқуқ, қонун-қоида, халқаро нормаларга риоя этиши ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслиги ҳамда ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этишидир,-деб қўшимча қилди.
"Microsoft" компанияси Россия, Эрон ва Хитойга тегишли хакерлар 2020 йил ноябр ойида ўтказиладиган Америка президентлик сайловларида боғлиқ бўлган гуруҳ ёки шахслар устидан жосуслик қилишга ҳаракат қилмоқда деб иддао қилди.