Бутунжаҳон ислом уйғониш ассамблеяси: Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш фақат хўрликка олиб келади
Бутунжаҳон ислом уйғониш Ассмамблеяси олий кенгаши маслаҳат йиғилиши тарқатган баёнотида, Яқин шарқда саратон безига ўхшайдиган босқинчи сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирилиши эркинлик изловчилар ва минтақанинг бедор халқлари орасида ҳақорат ва хўрликдан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмайди деб эълон қилди.
Бутунжаҳон ислом уйғониш Ассмамблеяси олий кенгашининг 13 чи сессияси чоршанба куни кечқурун ислом дунёсининг 50 дан ортиқ олимлари, фақиҳлари, билимдонлари ва мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.
Бутунжаҳон ислом уйғониш Ассмамблеяси олий кенгашининг 13 чи сессияси баёнотида келтирилишча, узоқ музокаралар жараёнида ўз ваъдасига амал қилмаслик, фаластинликлардан имтиёз олиш, имкониятларни нобуд қилиш, ҳамда сионистик режим шаҳарчаларини кенгайтириш, Халқаро зўравон қудратларнинг сионистик режимни ҳимоя қилишидан ташқари Фаластин мазлум халқи учун бирор ютуқлар ва имкониятларни вужудга келтирмаган.
Мазур баёнотда шунингдек, Фаластиннинг мазлум халқи зулм, қочқинлик, мажбурий равишда кўчириш, уй манзилларини вайрон этилиши, оммавий қирғинларга қарши курашишдан боқша ҳеч қандай иложи йўқ, зеро бундай ҳолат ва душманга қарши курашнинг ягона йўли ҳам қарши кураш ва муқовиматдир деб изоҳланган.
Бутунжаҳон ислом уйғониш Ассмамблеяси олий кенгаши БАА ва Баҳрайн режимларини босқични сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришига тўхталиб, бутун дунёга тамаъ қилган АҚШ давлати халқаро сионизм ва баъзи араб режимларининг ҳамкорлиги ва уларнинг босими остида "Аср муомаласи" хоинлик режасини амалга оширишга уринмоқда деб аниқлик киритди.
Бутунжаҳон ислом уйғониш олий кенгашининг 13 сессиясида шунингдек " Аср муоамаласи" хоинлик лойиҳасини қоралаб, барча мусулмон халқ, гууҳлар, партиялар, жараёнлар ва исломий давлат ва дунёдаги эрксевар халқларини босқинчи сионистик режим устидан ғалабага эришгунига қадар Фаластин халқиниг орзу-умидларини қўллаб- қувватлаб, Фаластин мазлум халқига ёрда кўрсатишга чақирди.