Руҳоний: Америка Эрон халқининг қаршилигини синдира олмайди
(last modified Fri, 09 Oct 2020 13:01:22 GMT )
октябр 09, 2020 18:01 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Америка  Эрон халқининг қаршилигини синдира олмайди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти "Ақшнинг дори-дармон таъминотида тўсиқлар ва муаммоларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари Эрон халқининг қаршилигини синдиролмайди"-- деди.

Эрон Ислом Жумҳурияти  Президенти Ҳасан  Руҳоний бугун Эрон Марказий банки раиси Абдулносир Ҳимматий билан суҳбатда  АҚШ ҳукуматининг Эронга қарши ҳаракатлари тўғрисида  қуйидагиларни таъкидлади: Америка давлатининг бу хатти-ҳаракати ички мақсадларга қаратилган сиёсий таблиғотдир.
Эрон Ислом Жумҳурияти  Президенти Америка давлатининг бу каби хатти-ҳаракати президент Доналд Трампнинг Ядровий келишувдан чиқишдаги  стратегик хатосини давом эттириш  эканлигини таъкидлаб, илова қилди:  Америка янглиш таҳлилларга асосланиб, санкциялар Эрон халқининг қаршилигини синдиради ва эронликларни муаммоларга юзлантиради, деган ишончда эди. Аммо  вақт ўтиши билан бу таҳлилнинг ҳақиқатдан йироқ ва самарасиз эканлиги исботланди.

Руҳонийнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳар сафар стратегик хатоларни такрорлаганида муваффақиятсизликка учрайди ва унинг сўнгги мисоли автоматик механизмини фаоллаштиришга уриниши эди. Барча мамлакатлар кӯриб турибди Вашингтоннинг бу ҳаракатлари айниқса, ҳозирги коронавирус эпидемияси шароитида умуман ғайриинсоний ва ғайриқонунийдир. Шунинг учун бу ноинсоний хатти-ҳаракат халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари даъвогарлари томонидан маҳкум қилиниши керак.
Эрон Марказий банки раисининг айтишича, АҚШ ҳукумати турли баҳоналар билан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун валютани ўтказишда жиддий тўсиқлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда, аммо Марказий банк, банклар, обрўли ишбилармонларнинг саъй-ҳаракатлари ва махсус усуллардан фойдаланган ҳолда, танқислик нинг вужудга келишига йӯл қӯйилмади.

Ёрлиқ