Хатибзода: АҚШ ҳукмдорлари Эронга қарши ҳаракатларида тарихий мағлубиятга учрадилар
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШнинг Эронга қарши позицияларини тарихий мағлубиятга учраганини таъкидлаб, Америка расмийлари бу мағлубиятни тан олишларига кўп вақт қолмаганини тан олишмоқда деб айтди.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода бугун радиога берган интервьюсида, АҚШ ҳатти-ҳаракатини мағлуб бўлишини яқинлашганига тўхталиб, АҚШ Эронга зарба бериш ва Эронни мағлуб этиш учун қўлидан келгунича ҳаракат қилди, аммо Теҳрон уларга ҳатто озгина ғалабани сезишларига йўл қўймади деб эълон қилди.
Хатибзода шунингдек, АҚШ режимини Эрон ислом жумҳуриятига қарши қарши тиббиёт соҳасидаги эмбарго ва санкцияларига ишора қилиб, Эронга қарши фармацевтика соҳасидаги санкциялар инсониятга қарши жиноят ҳисобланади ва Эроннинг барча компаниялари ва масъул муассасалари дори ишлаб чиқариш орқали талабини қондириш учун азтойдил ишлашмоқда деб маълум этди.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида АҚШ томонидан Эроннинг 18 -та банкига қарши қўлланган санкцияларга тўхталиб, АҚШнинг ушбу санкциялари кўпроқ психологик мотивга эгадир ва уларнинг ўзлари ҳам ҳеч ким АҚШга ишонмаслигини яхши биладилар деб баён этди.
Саъид Хатибзода АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон халқини ҳақорат қилганини эслатиб, Трампнинг ҳатти- ҳаракатлари Халқаро сиёсатда " мислсиз"дир ва Эрон маданияти ва одоби бизларга унга ўхшаб ҳақорат қилиш шаклида жавоб беришимизга ижозат бермайди деб эълон этди.
Эрон ТИВ-и наттоғи Трапмнинг Эрон халқини ҳақорат қилиши унинг қўрқувидан далолат беради деб аниқлик киритди.