Зариф: Эрон давлати Тоғли Қорабоғ можаросини доимий равишда ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр
(last modified Fri, 16 Oct 2020 09:04:34 GMT )
октябр 16, 2020 14:04 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон давлати Тоғли Қорабоғ можаросини доимий равишда ҳал қилишга ёрдам беришга тайёр

Эрон ТИВ раҳбари Эрон ислом жумҳурияти Тоғли Қорабодаги можарларни тинчлик ва доимий ҳал этилишига ёрдам беришга тайёрлигини маълум этди.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов  ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги телефон орқали суҳбатларда Тоғли Қорабоғ вазияти юзасидан фикр алмашилди.

Муҳамаджавод Зариф Эрон ислом республикасининг принсипиал лойиҳасини тушунтириб,  Озарбойжон республикасининг яхлитлигини таъкидлар экан,  Теҳрон давлати Минск гуруҳининг механизмига қўшимча сифатида, Эрон-Туркия ва Россиянинг минтақавий ташаббуси доирасида Тоғли Қорабоғ можароларини тинч ва доимий равишда ҳал қилишга ёрдам берашга тайёр деб изоҳлади.

Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари шунингдек, Тоғли Қорабоғ низоларини ҳал қилиш бўйича минтақавий ташаббусларнинг аҳамияти ва ролини алоҳида таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон респбликаси ва Арманистон давлати Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича келишмовчиликка эгалар. Икки мамлакатнинг Қорабоғ минтақаси бўйича баҳслари ва тўқнашувлари 1988 бошланган.

Тўқнашувларнинг янги босиқича эса 27 сентябрь бошлнди ва ҳар икки томондан бир қатор ҳарбийлар ҳалок бўлиб ёки жароҳатланди.

 

Ёрлиқ