Абдулла Абдулла Теҳронга келди
(last modified Sun, 18 Oct 2020 10:03:32 GMT )
октябр 18, 2020 15:03 Asia/Tashkent
  • Абдулла Абдулла Теҳронга келди

Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Эрон расмийлари билан учрашиш учун Теҳронга келди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла бугун якшанба  Эрон ислом жумҳурияти расмийлари билан икки томонлама муносабатлари кенгайтиришлари ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Эрон пойтахти Теҳронга шаҳрига  3 кунлик ташриф буюрди. 

Абдулла Абдуллани Теҳронга қилган сафарида, Афғонистоннинг бир қатор расмийлари,  ТИВ ва вакиллар палатаси аъзолари ҳамроҳлик қилишмоқда.

Афғонистон Олий ярашиш кенгаши раҳбари Теҳронга сафаридан олдин Покистон ва Ҳиндистонда бўлди. У Дохада Толибон билан музокаралар мамлакатда урушни доимий тўхтатишига олиб келиши учун Афғонистон тинчлик жараёнинии қўллаб- қувватлаш мақсадида минтақавий консенсус ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

 Эрон давлати ҳардоим Афғонистон билан сиёсий, маданий ва иқтисодий тармоқларда муносабатларни кенгайитиришга ҳаракат қилган,  шунингдек  Кобул давлатини ҳимоя қилиши билан Афғонисттоон давлати ва халқи бошчилигидаги тинчликни қўллаб қувватлаб келган.