Руҳоний: Эрон ҳар доим Афонистон халқи ва ҳукумати ёнидадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун қилинган саъй- ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, Эрон халқи ва давлати ҳар доим қўшни Афғонистон халқи ва ҳукумати ёнидалар деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Афғонистон Миллий ярашиш кенгашининг раиси Абдулла Абдуллани қабул қилганида Афғонистон мамлакатида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича барча ҳаракатларни мувафаққиятли бўлишига умид билдириб, ушбу мамлакат аҳолиси ўз ютуқларини сақлаб қолиши учун узоқ йиллар давом этган уруш ва тўқнашувлардан сўнг ҳақиқий тинчликка эришишлари муҳим ва бу муаммонинг ечими афғонистонликларнинг сиёсий мулоқоти ва музокараларидир деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, АҚШнинг Афғонистонда тажовузкор режим сифатида аралашиш ва иштирик этиши бу мамлакат халқининг истаклари ва фикрларига мос келмайдиганини таъкидлаб, минтақадаги ва дунёдаги сиёсатларида мувфаққиятсизликка учраган ва бирон мавқеиятга эриша олмаган АҚШ давлати Афғонистондаги тинчлик музокаралардан фойдаланишга уринмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида яқин кунларда Хоф- Ҳирот темир йўлини очилишига ишора қилиб, Эрон ва Афғонистон темир йўларини уланиши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорликларни янада кучайишига сабаб бўлишига тўхталиб, Эрон давлати Афғонистонга газ қувурлари ва нефт маҳсулотларини етказиб бериши билан бу мамлакат халқини бундай энергиядан фойдаланишларига имконят яратиб беришга тайёр деб аниқлик киритди.
Учрашувда Афғонистон Милий ярашиш кенгашининг раиси Абдулла Абдулла ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг Афғонистонда барқарор тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш хусусидаги ҳаракатлари ва позицияларини олқишлаб, Эроннинг қўллаб -қувватлаши ва позициялари билан Афғонистонда тинчлик музокаралари ва бу мамлакатда барқарорлик хавфсизлик ўрнатиш яхши натижалар беради деб айтди.
Афғонистон Миллий ярашув кенгашининг раиси шунингдек, Эронга ушбу мамлакатда кўп йиллик уруш ва можаролар пайтида афғонистонлик қочқинларни қабул қилгани учун миннатдорчилик билдириб, Теҳронга ташрифи давомида Эрон расмийлари билан яхши учрашувлар бўлиб ўтди ва икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги келишувлар сўра суриштирилади деб баён этди.