Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг армия офицерлари Университетларида таҳсил олганларнинг битирув маросимидаги баёноти
(last modified Wed, 28 Sep 2016 12:12:20 GMT )
сентябр 28, 2016 17:12 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг армия офицерлари Университетларида таҳсил олганларнинг битирув маросимидаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг армия офицерлари Университетларида таҳсил олганларнинг битирув маросимидаги баёноти

Эрон ислом жумҳурияти олий бош қўмондони қуролли кучларнинг кун сайин тартиб ва интизом ва илмий ҳамда эътиқодий қарашларнинг юксалиб бораётганига эътибор қаратиб, Муқаддас мудофаа тажрибаларини ёш авлодга етказилишини таъкидладладилар. Эрон ислом жумҳурияти Олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Шаҳид Сеторий номли Ҳаво билимлари Университетида Эрон армияси офицерларининг Университетларида таҳсил олган талабаларнинг битирув кечасида шундай айтдиларки, Эрон ислом жумҳуриятининг қуролли кучлари ҳар доим ўз вазифасини уддасидан чиқиши учун тайёр туриши керак. Ул ҳазрат шундай айтдиларки, бугун Эрон халқи исломга, истиқлолга ва ўзининг юксак қадриятларига нисбатан мустаҳкам ва қатъиятли туриши сабабли душманнинг кенг қамровли жабҳасига юзма-юз бўлган. Муқаддас мудофаа даврида  синовлар қийин эди. Ўша пайтларда Эрон ислом жумҳурияти армиясининг моҳияти ошкора бўлиб, машҳур ва жиддий ишлар ушбу муассаса кучлари томонидан амалга оширилган. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қўшимча қилишича, 8 йиллик мажбурий жанг дарҳақиқат халқаро ва йирик қудратларнинг барча томонлама ҳужумкор жанги бўлиб, уларнинг мақсадлари чегаралар, ўзлик, қадриятлар ва исломий тизим ҳамда Эрон халқининг инқилобига қаратилган эди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон қуролли кучларининг Университетларида зарурий ишлардан бири деб Муқаддас мудофаа даврлари билан таништириш ва ўша пайтлардаги шароитни ёш ҳарбийларга билдириш дея таъкидладилар.