Эрон президенти: Трампнинг зарарли сиёсатига АҚШ халқи ҳам қарши чиқди
(last modified Sun, 08 Nov 2020 09:56:12 GMT )
ноябр 08, 2020 14:56 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Трампнинг зарарли сиёсатига АҚШ халқи  қарши чиқди
    Руҳоний: Трампнинг зарарли сиёсатига АҚШ халқи қарши чиқди

Эрон ислом республикаси президенти АҚШ президентлик сайловларнинг натижаларига ишора қилиб, Трамп ҳукуматининг нотўғри ва зарарли сиёсатига нафақат дунё одамлари, балки АҚШ халқи ҳам қарши бўлган деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун  ҳукуматнинг иқтисодий ҳамоҳанглик штаби йиғилишида сўзлаган нутқида, энди АҚШнинг кейинги ҳукумати учун  ўтмишдаги хатолари ўрнини босадиган ва глобал қоидаларга ҳурмат билан халқаро мажбуриятларга риоя қилишга қаратадиган имконият пайдо бўлди деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек Эрн ислом республикаси  бошқа томонларнинг барча мажбуриятларига риоя қилишганида ўз мажбуриятларига доимо амал қилган ва дунё билан конструктив ўзаро муносабатларни ўз стратегияси  сифатида билади дея айтди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида АҚШ томонидан юклатилган иқтисодий урушда Эрон халқининг ғалабасига ишора қлиб,  Эрон халқи  юклатма иқтисодий уруш қаршисидаги қаҳрамонларча ҳаракатлари ва позициялари билан АҚШнинг максимал даражадаги босим сиёсатини барбод бўлишга маҳкум эканлигини исботлашди дея қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, ҳозир минтақада хавфсизлик ва тараққиётни  кучайтириб Эрон ва унинг қўшнилари ўртасидаги ҳамкорлик стратегияси соясида  иқтисодий ўсишни янада кўпроқ куч ва тезликда олиб бориш вақти келганини эслатди.

АҚШ ОАВ-и шу жумладан СИ ЭН ЭН, Факс- нюс, СБС, Асошейтед -пресс ва Нью-йорк- таймс газеталари кеча 7 ноябрь куни Жо Байден АҚШ президентлик сайловида 290  электрол овозларни қўлга киритиб,  мамлакат президенти бўлди дея эълон қилишди.

АҚШ