Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 461 киши вафот этди
-
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 11 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 461 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 737 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 967 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда Ковид-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 738 минг 322 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 461 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 40 минг 582 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 546 минг 642 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 53 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 300 мингдан ортиғи вафот этган ва 37 миллион 271 минг нафардан ортиғи соғайган.