Генерал Боқирий: Эрон армияси денгиз кучлари минтақада зўравон қудратлар қаршисида тура олган
(last modified Fri, 27 Nov 2020 09:29:43 GMT )
ноябр 27, 2020 14:29 Asia/Tashkent
  • Эрон  денгиз кучлари  минтақага ҳукмронлик қилиш истагида бўлган  зўравон қудратларнинг ҳаракатларини барбод этди
    Эрон денгиз кучлари минтақага ҳукмронлик қилиш истагида бўлган зўравон қудратларнинг ҳаракатларини барбод этди

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эрон армияси денгиз флоти куни муносабатидаги мурожаатида, Эрон денгиз кучлари азамати, қудрати зўравон қудратлар ва минтақадан ташқари режимларнинг минтақага ҳукмронлик қилишга қаратилган хом- хаёлларини чипакка чиқарди, деб изоҳлади.

Эроннинг ИСНО ахборот  агентлигинг хабар қилишича. Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  бугунги суҳбатида, Эрон армияси денгиз флоти куни муносабатида билан табрик йўллаган ҳолда, Эрон ҳарбий -денгиз кучларининг азамати, улуғворлиги  ва ўз вазифаси ва ваколатини вақтида ижро этиши, зўравон қудратлар ва минтақадан ташқари қудратларнинг барча фитналари ва ниятларини барбод этди, ҳамда исломий Эрон жумҳуриятини  ўз сувлари ва  атрофидаги сувларда тинчлик, дўстлик ва сулҳга кафолат берувчи мамлакатга айлантирди дея изоҳлади.

Генерал Боқирий ўз сўзларида  Эрон армияси денгиз кучлари ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари  катта ва ноёб топшириқларни бажариш имкониятини яратиш орқали Форс Кўрфази, Шимолий Ҳинд океанининг қирғоқларида узоқ сувлар ва юқори океанларга қадар стратегик ҳаракатларини кенгайтиришмоқда ва ҳамда трансминтақавий хавфсизликнинг таянч нуқтаси сифатида  нозик вазифасини бажариб келмоқда деб қўшимча қилди.

 Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси шунингдек, амалиётлар ва миссиялар кенглиги билан денгиз билимлари, махусус маҳоратларини мослаштириш,  дўст ва яқин сиёсатга эга давлатлар билан  таълим ва амалиёт кенглигида турли ва кўп томонлама муносабатларни тиклаш, денгиздаги узоқ масофага тайёргарлик ва қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужум , мудофаа ва узоқ масофали қобилиятларни  ишончли кучайтириш мавзуслари ҳеч қачон четда қолмаслиги заурлигини эълон этди.

Эслатиб ўтамиз бугун 27 ноябрь куни Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари кунидир. Эроннинг " Пайкон" ракета билан жиҳозланган ҳарбий кемаси персоналлари қаҳрамонлиги санаси муносабатида бугунги сана  денгиз кучлари дея аталган.

 

Ёрлиқ