Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 391 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 391 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 402 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 824 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 935 минг 799 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 391 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 47 минг 486 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 648 минг 841 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 62 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 451 мингдан ортиғи вафот этган ва 42 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 13 миллион 454 мингга яқинлашган ва 271 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.