Хатибзода: баъзи давлатларнинг Эронни босиқлиқ билан ҳаракат қилишга чақираётганини қабул қилиб бўлмайди
Эрон ТИВ наттоғи, эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани ортидан айрим давлатларнинг Эронни босиқлик билан ҳаракта қилиши ва ўзини тийишига чақираётганига тўхталиб, инсон ҳуқуқларига даъво қилаётган айрим давлатлар томонидан баъзи тушунча ва сўзларни ишлатилиши Эрон томонидан қаттиқ танқид қилинади деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода мухбирлар билан виртуал шаклидаги йиғилишида, кўпгина мамлакатлар Эрон Мудофаа вазирлигининг Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раиси ядрошунос олим-Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини қоралашди, шунингдек инсон ҳуқуқларига даъво қиладиган айрим томнларни янада қаттиқроқ қоралашишлари кутилганди, аммо воқеанинг бир қисми уларнинг сиёсатига қайтади дея изоҳлади.
Хатибзода ўз сўзларида ушбу мамлакатлар террорчилик ҳаракатларни қоралай олмаган ҳолда Эронни босиқлик билан ҳаракат қилишга чақиришмоқда деб таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи,барча томонлар бу терактда сионистик режим айбдор эканлигини билишига тўхталиб, афсус билан айтганда минтақадаги фақат битта араб мамлакати шаҳид Фахрийзодани террор этилгани борасида ўз позициясини билдирмаган. Бу давлат ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода агар бирон бир томоннинг роли ва изи ушбу терактда аниқланса жиноятчилар ҳам жиноятнинг ортида турганлар ҳам жазоланади ва Эрон ҳам жиноят сабабчилари во омилларига қаттиқ жавоб қайтаради деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи, бу йиғилиш давомида учувчисиз учоқлар ҳужуми натижасида Сурияда Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонларидан бирини шаҳид этилгани ҳақидаги хабарларга ишора қилиб, биз бу масала борасида бирон хабарни эшитганимиз йўқ, аммо албатта бу масала борасида Эрон қуролли кучлари штаби наттоғи изоҳ бериши керак дея баён этди.