Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 232 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 232 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 9 минг 594 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 408 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 92 минг 617 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 232 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 51 минг 728 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 787 минг 853 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 70 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 590 минг киши вафот этган ва 50 миллион нафардан ортиғи соғайган.