декабр 16, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Сулаймонийнинг террор этганлар ва бу террор ортидаги кимсалардан қаттиқ  қасос олинади
    Сулаймонийнинг террор этганлар ва бу террор ортидаги кимсалардан қаттиқ қасос олинади

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этганлар ва бу жиноят ортидаги кимсалардан ўч олиш кераклигини таъкидлаб, лозим бўлган ҳар бир пайт ва вақтга қаттиқ қасос олиниши аниқдир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугун  Ислом Иниқлоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари кучлари- генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлгани йиллиги хотирлаш штаби ва ушбу буюк шаҳид  оила аъзолари билан учрашувида,  шаҳид Сулаймонийни Эрон халқининг қаҳрамони ва ислом умматининг қаҳрамони эканлигига тўхталиб,  шаҳид Сулаймонийнинг халқ орасидан чиққани ва халқнинг катта эҳтиромига эга бўлганига эътибор бериб, унинг хотирасини нишонлаш ва эъзозлашда ҳам халқ потенсиаллари, маданий ва ижодий саъй -ҳаракатлардан фойдаланиш зарурлигини буюрдилар.

Инқилоб раҳбари  шунингдек  генерал Қосим Сулаймонийниниг шаҳид бўлишини тарихий бир воқеа эканлиги ҳамда  ушбу азиз шаҳидни эронликлар ва исломий умматнинг қаҳрамонига айланганига ишора қилиб, шаҳид Сулаймонийнинг Эрон миллатининг қаҳрамонига айланиши халқнинг тули қатлами / ҳатто тасаввур қилмаган шасхлар/ оарсида катта ҳурмат- эҳтиромга  эга бўлишининг асли сабаби,  ушбу шаҳиднинг Эрон маданий қадриятларининг рамзига айлангани эди деб эълон этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида  " жасорат ва муқовимат -қаршилик", "хушмуомалалик, донолик, фидоийлик" ни шаҳид Сулаймонийнинг ўзига хос хусусиятларидан бўлганига тўхталиб, уша буюк шаҳид ҳам маънавият, ихлос ва охират пайида бўлган инсонлардан эди ва ҳеч қачон иккиюзламачилик ва риё қилмади деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  бу учрашувда шаҳид Қосим Сулаймоний ҳаёти давомида ҳам шаҳид бўлгани билан ҳам зўравон қудратларни мағлуб этган шахсият эканлигини баён этиб, шаҳид Сулаймоний ва шаҳид Абумаҳдий Муҳандиснинг жаноза маросимларида Эрон ва Ироқда миллионлаб инсонларни қатнашгани ва ушбу икки буюк шаҳидни хотирлаш маросимлари, зўравон қудратларининг психологикк урушининг генералларини ҳайратга қолдирди ва ушбу маросимлар ва бу даражадаги ҳурмат- эҳтиром АҚШ юзига қаттиқ зарба бўлди деб аниқлик киритдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий  " Ал-Асад" даги АҚШ ҳарбий базасига берилган ракета зарбаларини Вашингтон давлатига қарши яна бир қаттиқ зарба эканлигини эслатиб, аммо янада қаттиқроқ зарба зўравон қудратларнинг асоссиз гегемонлик дастури устидан ғалабадан иборат ва бу эса  инқилобчи ёшлар ва содиқ элитанинг саъй-ҳаракатлари шунингдек муқовимат кўрсатиш сиёсатини талаб қилади деб айтдилар.

 

 

Ёрлиқ