Ироқчи: Эрон Биргаликдаги ҳаракатлар режасининг барча харажатларини қабул қила олмайди
Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, Эрон ислом жумҳурияти Биргаликдаги ҳаракатлар режасини ижро этилиши ва бошқаларнинг ноқонуний ҳатти- ҳаракатларининг барча харажатларини қабул қила омлайди деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлардаги ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи виртуал шаклида бўлиб ўтган Биргаликдаги ҳаракат режасининг 17 чи қўшма йиғилишида Эроннинг мудофаа соҳаси мутахассиси ва ядрошунос олим шаҳид Фахрийзоданинг террор этилганидан кейин Европанинг 3 мамлакатининг сўнгги позициясига билдирган аксилмалида ва норозиликида Европа тройкаси-3 мамлакати эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини қоралаш ўрнида, жиноятчи бир шахсни жазоланганини қоралашмоқда дея таъкидлади.
Биргаликдаги ҳаракат режасидаги Эрон делегацияси раиси ўз сўзларида, Европа томони ҳардоим Эрон давлатини ҳар қандай ноқонуний ва душманлик ҳатти-ҳаракатларидан- хоҳ у АҚШ санкциялари бўлса ва ё хох Натанзга ҳужум ва ёки ўзининг ядрошунос олими Фахрийзоданинг террори этилгани бўлса босиқлиққа чақирмоқда, ҳолбуки Эрон давлати Биргаликдаги ҳаракат режасини ижро этилиши ва бошқаларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатининг барча харажатларини қабул қила олмайди ва бошқалар ҳам Биргаликдаги ҳаракат режсини сақлаб қолиши учун харажат қилишлари шарт деб эълон этди.
Ироқчи АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши тўғрисидаги шубҳа- гумонларга ҳам тўхталиб, Эрон доимо ўз позициясини аниқ баён қилган,шунингдек АҚШнинг ушбу келишувга қайтгани ва ўз мажбуриятини бажара бошлагани билан, Теҳрон давлати ҳам мазкур режасининг 26 чи ва 36 чи моддалари асосда тўхтатган мажбуриятларини қайта тиклаб бажаришга киришга тайёрдир дея аниқлик киритди.
Эрон ТИВ раиси ўринбосари, демократия ва унинг қоидаларига риоя қилишда содиқ эканлигини иддао қилаётган Европа тройксаси Эрон ҳукуматидан демократия тамойилларини эътиборсиз қолдириши ва исломий кенгаш -парламенти қабул қилган қонунни амалга оширмаслигини кутмаслиги керак деб эслатиб ўтди.
Сайид Аббос Ироқчи бу учрашувда Эрон ҳукумати қонуний жараёнини тугаганидан кейин парламентининг қарорларини амалга оширишга содиқ ва вазифадордир деб баён этди.