Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 153 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 153 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 261 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 75 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 177 минг 4 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 153 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54 минг 156 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 914 минг 194 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 78 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 726 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 55 миллион киши соғайган.
worldometer сайтининг хабар қилишича, АҚШда ҳозиргача 18 миллион нафардан ошган ва улардан 330 минг киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.